Россияда одам савдоси қурбонига айланган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

15:49 05 Апрель 2021 Жамият
1135 0

Россияда қийин вазиятда қолган Ўзбекистон фуқароси юртимизга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Россия Федерациясининг турли ҳудудларида узоқ вақтлардан буён вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган ва сўнгги ойларда паспортини йўқотиб, одам савдоси қурбонига айланиб қийин вазиятга тушиб қолган юртдошимиз И.К Ўзбекистонга қайтарилган.

И.Кга мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонаси томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, у Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон вилояти филиали кўмагида Москва-Фарғона чартер рейси орқали Ватанга етиб келди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер