Россияда ОАВ пандемиядан энг кўп зарар кўрган тармоқлар рўйхатига киритилди ва давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Фото: iarex.ru
Россияда ОАВ коронавирус тарқалишидан энг кўп зарар кўрган тармоқлар рўйхатига киритилган. Шу боис соҳа давлат томонидан қўллаб-қуватланишига қарор қилинган. Бу ҳақда Россия Бош вазир Михаил Мишустинга таяниб ҳукумат матбуот хизмати хабар тарқатди.
«Газеталар, журналлар, нашриётлар, телекомпаниялар ва радиостанциялар, онлайн нашрлар, ахборот агентликлари давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Шу жумладан газета чоп этиш ҳам» дейилади хабарда.
«Ҳозир оммавий ахборот воситаларининг роли, айниқса, муҳимдир: фуқаролар нима бўлаётгани ҳақида ўз вақтида ва ишончли маълумотларни олишлари керак», деган ушбу қарорга изоҳ берган Михаил Мишустин.
Таъкидланишича, коронавирус пандемияси туфайли китобларни сотиш, матбуот, даврий нашрларга обуна тушумлари камайиб, минтақалардаги компаниялар зарар кўрмоқда. Ҳукуматга ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушган.
«Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари доирасида Россия ОАВ солиқларни тўлашини олти ойга кечиктириш, давлат, коммунал ёки хусусий мулклардан фойдаланганлик учун ижара тўловлари ҳамда иш ҳақи тўлаш учун ссудалар ажратиш, бундан ташқари, ҳар қандай эҳтиёжлар учун икки фоизлик кредитлар ажратиш кабилар кўзда тутилмоқда», дейилади ҳукумат ахборот хизмати хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг