Россияда коронавирусга чалинганлар 800 минг нафардан ошди
Россияда бир кунда 8 175 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. улардан 1471 нафари симптомсиз.
Пандемия бошланганидан бери Россияда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар 806 720 нафарни ташкил этмоқда.
Бугуннинг ўзида 154 киши коронавирусдан вафот этди., дея хабар берди тезкор штаб. Россияда 13 192 киши ушбу вирус туфайли вафот этган. 597 140 киши коронавирусдан фориғ бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг