Россияда коронавирусга чалинганлар 155 минг кишидан ошди
Россияда сўнгги бир сутка ичида 10 102 кишида коронавирус аниқланиб, касалланганларнинг умумий сони 155 370 нафарга етди, деб хабар бермоқда Касалликка қарши кураш бўйича тезкор штаб.
Унга кўра, сўнгги суткада мамлакат бўйлаб 1 770 нафар бемор тузалган, 95 киши вафот этган. Коронавирусга чалинганларнинг қарийб ярмида касаллик белгилари кузатилмагани таъкидланган.
Пойтахт касалланганлар сони бўйича ҳам биринчи ўринда турибди.
Умумий ҳисобда Россияда 1 451 киши вафот этган, 19 865 нафари соғайган. Мамлакатда қаторасига 3 кундан бери ҳар суткада 10 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланмоқда. 3 май куни 10 633 та ҳолат аниқланганди, 4 май куни эса яна 10 581 кишида коронавирус қайд этилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг