Россияда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазият яхшиланмоқда — Михаил Мишустин

17:51 15 Июнь 2020 Дунё
1120 0

Фото: iz.ru

Россияда коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазият аста-секин яхшиланмоқда, Москва вилоятида эса ижобий динамика кузатилмоқда. 

Бу ҳақда Россия Бош вазири Михаил Мишустиннинг сўзларига таяниб «РИА Новости» хабар тарқатди.

Ҳукумат раҳбарининг қўшимча қилишича, мамлакатда "COVID-19" анча кейин пайдо бўлган ҳудудлар мавжуд. Шу боис уларда коронавирус ҳолатлари юқори бўлиб қолмоқда.

Михаил Мишустин таъкидлашича, ушбу ҳудудларга соғлиқни сақлаш вазирлиги тажрибали мутахассислардан иборат махсус гуруҳларни юбормоқда.

15 июнь ҳолатига кўра, Россияда 537 210 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Касаллик туфайли 7 091 та ўлим ҳолати қайд этилган. Инфекцияни юқтирган 284 539 киши даволанган.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Россия Бош вазири Михаил Мишустин ҳам коронавирусни юқтириб олиб, даволаниб чиққан эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер