Россияда халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик аёл қўлга олинди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида халқаро қидирувдаги 55 ёшли ўзбекистонлик аёл ушланди. Бу ҳақда «78.ru» ахборот сайти хабар берди.
Хабарга кўра, қидирувда бўлган 55 ёшли Ўзбекистон фуқароси фирибгарликда айбланган.
Таъкидланишича, у 2018 йил август ойида — Ўзбекистонда бўлган вақтида дугонасига уй расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 13 500 доллар пул олган. Бироқ ваъдасини бажармай, пулларни ўзлаштириб, сарфлаб юборган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг