Россияда ишсизлик нафақасини ўртача иш ҳақи даражасигача ошириш режалаштирилмоқда
Россия Мустақил касаба уюшмалари федерацияси нафақаларни ҳисоблаш шаклини ўзгартириш юзасидан Ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича уч томонлама комиссияга таклиф жўнатган.
Мазкур таклифга кўра, ишсизлик нафақасининг энг пасти «яшаш минимуми»га, энг юқориси эса мамлакатдаги ўртача иш ҳақи даражасига тўғри келиши керак. Агар ушбу таклифни ҳукумат қабул қилса, ишсизларга бериладиган нафақа ҳудудларга қараб 12-51 минг рублгача ўсади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг