Россияда Фарғонанинг қишлоқ хўжалиги ҳамда саноат маҳсулотларига бўлган талаб ва таклиф ўрганиляпти
Фото: "Халқ сўзи"
Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Фарғона вилояти делегацияси ҳудудлараро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида Россия Федерациясида бўлиб турибди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг “Халқ сўзи” мухбирига маълум қилишича, Челябинск шаҳрида ташкил этилган навбатдаги учрашувда тадбиркорлар ўртасида қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, текстиль саноати ҳамда тиббиёт соҳасида савдо-инвестициявий ҳамкорликни кучайтириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
Шу ерда Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган “Export Import Quality”, “Fergana Exim Agro”, “Фарпромтехинпекс”, "YMO Premium Uniform" МЧЖ корхоналари раҳбарлари ўз маҳсулотлари тақдимотини ўтказди.
Самарали мулоқотлар давомида Челябинск вилоятида жойлашган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш ҳамда тарқатиш марказларида ресторанлар тармоғи, кондитерлик корхоналарига қуритилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш борасидаги талаб ва таклифлар ўрганилди.
Шунингдек, Челябинск давлат маданият институтида Фарғона вилояти ёшларини грант асосида ўқитиш юзасидан дастлабки келишувга эришилди.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг