Россияда 25 ёшли ўзбекистонлик дарёда чўкиб кетди

16:49 04 Июль 2023 Жамият
607 0

Архив фото

Россиянинг Нижнекамск шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи Кама дарёси соҳилидан 1998 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси чиқариб олинган. Бу ҳақда Татаристон ФВВ хабар бермоқда.

3 июль куни Россия вақти билан 16:30да келиб тушган ариза бўйича ФВВ қутқарувчилари иш олиб боришган сувдан 25 ёшли ўзбекистонликни қутқариб олиб чиқишган. Хабарда ёзилишича, фуқаро ҳушсиз ҳолатда бўлган ва кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, соат 17:20да ўлим ҳолати қайд қилинган.

Дастлабки хулосаларга кўра, сувга тушган Ўзбекистон фуқароси маст ҳолатда бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер