Россияда қонунни бузган муҳожирларнинг оилаларини депортация қилиш таклиф қилинди
Фото: РИА Новости/Максим Богодвид
Россия Давлат думаси депутати, «Адолатли Россия – Ҳақиқат учун» партияси раҳбари Сергей Миронов мамлакатда қонунбузарлик қилган муҳожирларнинг ўзлари билан бирга уларнинг оилаларини ҳам Россиядан чиқариб юборишни таклиф қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
«Бизнинг таклифимиз – агар муҳожир оиласининг бир аъзоси қонунни бузса, у нафақат қонун олдида жавоб бериши керак, балки бутун оила ҳам депортация қилиниши лозим», — деди Миронов.
Унинг фикрича, шунингдек, Россияга кириб келаётган хорижликлар учун мажбурий биометрик назорат тизимини жорий этиш зарур.
«Бугун биз кўряпмизки, одам қонунни бузади, чиқиб кетади, бошқа исм-фамилия билан қайта кириб келади. Агар биометрик назорат бўлса, бундай ҳолатларга йўл қўйилмайди», — дея қўшимча қилган у.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг