Россия Президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонга келди

09:49 15 Апрель 2026 Сиёсат
241 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, ташриф доирасида бугун, 15 апрель куни юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикаси олий раҳбариятининг қабулида бўлади.

«Мамлакатларимиз етакчиларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон — Россия муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида изчил ривожланиб, янги амалий мазмун билан бойиб бормоқда», деб ёзади Президент матбуот котиби.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер