Россия озиқ-овқат маҳсулотларидан қурол сифатида фойдаланмоқда — Германия қишлоқ хўжалиги вазири
Фото: Getty Images
Германия қишлоқ хўжалиги вазири Жем Ўздемир мамлакат аҳолисини Россия президенти Владимир Путинга қарши «курашиш» учун гўштни камроқ истеъмол қилишга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, гўёки Россия озиқ-овқат захираларидан қурол сифатида фойдаланмоқда.
«Мен вегетариан бўлишимга қарамай, ҳамма вегетариан бўлиши керак, деб тарғиб қилмайман. Аммо келинг, буни шундай айтайлик: гўштни камроқ истеъмол қилиш Путинга қарши ҳисса бўлади», деди Жем Ўздемир "Der Spiegel" журналига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат аҳолиси онгли равишда харид қилиши ва камроқ маҳсулотни исроф қилиши керак.
Ўздемир нашрнинг «Россия озиқ-овқат маҳсулотларидан қурол сифатида фойдаланяптими», деган саволига «Ҳа» деб жавоб берган.
«Шубҳасиз, бу шундай», деган вазир ва Россияни экспорт қувватидан фойдаланишига ишора қилиб.
Германия Қишлоқ хўжалиги вазирининг бу сўзлари Россиянинг Украинага бошлаган «махсус ҳарбий операция»си фонида айтилмоқда.
Маълумки, 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва ДХР раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Донбассни ҳимоя қилиш учун «махсус ҳарбий операция» бошлади. Шундан сўнг Россия ҳарбий кучлари Украина ҳудудига киритилди. Бунга жавобан Украина Россия билан дипломатик алоқаларини узди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг