Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони маълум қилинди
Бугунги кунда Россия олий ўқув юртларида ўзбекистонлик 48,7 минг талаба таҳсил олмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Умуман олганда, сўнгги уч йилда Россиядаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган чет эллик талабалар сони 26 минг кишига кўпайди ва 2021 йилда 324 минг нафарга етди.
Кўпинча талабалар Россияга қуйидаги давлатлардан келишади:
Қозоғистон — 61 минг;
Ўзбекистон — 48,7 минг;
Хитой — 32,6 минг;
Туркманистон — 30,6 минг;
Тожикистон — 23,1 минг;
Ҳиндистон — 16,7 минг;
Миср — 12,4 минг;
Белоруссия — 10,2 минг.
Таъкидланишича, кўпинча хорижлик талабалар тиббий ва иқтисодий таълим йўналишларини танлайдилар.
Бундан ташқари, қозоқ ва ўзбек талабалари орасида менежмент, туркман талабалари орасида педагогика, тожикистонлик талабалар орасида стоматология, қирғизистонлик талабалар орасида қурилиш ҳам катта талабга эга.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг