Россия Ғарб бошлаган иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — «The Guardian»

19:54 02 Июнь 2022 Дунё
958 0

Иллюстратив фото

Россия Ғарб бошлаган иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда. Ушбу фикрларни «The Guardian» газетасининг иқтисодчи муҳаррири Ларри Эллиот айтиб ўтди.

Муаллифнинг фикрича, Ғарб Россияга қарши санкцияларни «энг яхши вариант» деб ҳисоблангани учун эмас, балки «ҳаракатсизлик ёки ҳарбий аралашув»дан яхшироқ бўлгани учун киритган. 

Айни пайтда, Эллиотнинг таъкидлашича, Ғарб Россияга иқтисодий уруш эълон қилганидан бери уч ой ўтди, бироқ у «режага мувофиқ эмас» ва «ҳақиқатдан ҳам жуда ёмон» кетмоқда. Санкциялар тескари натижа берди: нефть ва газ нархи ошиб, Россиянинг савдо балансини ва Украинадаги «махсус ҳарбий операция»ни молиялаштиришни сезиларли даражада оширди.

Европа аста-секин Россия энергия ресурсларини истеъмол қилишдан воз кечмоқда. Россия эса ўз маҳсулотлари учун муқобил бозорларни топишда қийналмаяпти, деб ёзади журналист. Хусусан, апрель ойида Хитойга нефть ва газ экспорти йилига 50 фоиздан кўпроқ ўсган.

Нашрининг ёзишича, Буюк Британияда йиллик инфляция 9 фоизга етган ва  бу сўнгги 40 йилдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бензин нархи ҳам рекорд даражага етди.

«Уруш натижасида Ғарб давлатлари иқтисодиёти секин ёки салбий ўсиш ва инфляция ўсиши даврига дуч келди. Ишсизлик ортиб боради. Бошқа Европа давлатлари ҳам худди шундай муаммоларга дуч келмоқда. Уларнинг аксарияти Буюк Британиядан кўра Россия газига кўпроқ қарам», дея хулоса қилмоқда Эллиотт.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер