Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгу бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди
Кеча, 27 апрель куни Россия Федерацияси мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга келди.
Меҳмонлар Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов, вилоят ҳокими Ботир Зарипов ва бошқа мутасаддилар томонидан кутиб олинди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.
Делегация аъзолари кўҳна Бухоронинг диққатга сазовор тарихий жойларида бўлишди. Халқимиз ақл-заковати маҳсули бўлган осори-атиқалар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Уч минг йилдан ортиқ тарихга эга қадимий шаҳарнинг эртаклардаги қасрларни ёдга солувчи масканларидаги ҳар бир манзара, ҳар бир безакни ҳайрат билан томоша қилишди. Бухоро меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Ташриф давомида икки давлат мудофаа идоралари раҳбарлари томонидан халқаро ва минтақавий хавфсизлик, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик масалалари муҳокамаси режалаштирилган.
Ташриф давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг