Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади
2022 йилнинг 27-28 ноябрь кунлари Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюради.
Таъкидлаш жоиз, мазкур ташриф доирасида делегация аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатида учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Мулоқотлар чоғида томонлар парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, истиқболдаги режалар ҳамда икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қиладилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг