Россия ЕОИ мамлакатларига дон маҳсулотлари ва шакар экспортини тақиқлади

23:59 10 Март 2022 Дунё
1052 0

Фото: Reuters

Россия Федерацияси 2022 йил 31 августгача дон ва шакар экспортини вақтинчалик тақиқлади.

Иқтисодий ривожланиш ва интеграция бўйича ҳукумат комиссиясининг Божхона тариф ва тарифсиз тартибга солиш, ташқи савдода ҳимоя чоралари бўйича қуйи қўмитаси Россиядан Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИ) мамлакатларига дон маҳсулотларини экспорт қилишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, қуйи қўмита Россиядан учинчи давлатларга оқ шакар ва шакарқамиш хом-ашёсини экспорт қилишни вақтинчалик тақиқлаш тўғрисидаги қарорни ҳам маъқуллаган.

Дон маҳсулотлари экспортини тақиқлаш жорий йилнинг 31 августигача амал қилади. Бу буғдой, жавдар, арпа, маккажўхори учун тегишли. Шунга қарамай, Саноат ва савдо вазирлиги томонидан бериладиган экспорт лицензиялари бўйича етказиб беришлар бундан мустасно экани қайд этилган.

Чеклов чорасининг бир хил муддати шакар учун ҳам жорий қилинди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер