Россия авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Россиянинг “Red Wings Airlines” авиакомпанияси Ўзбекистонга қатновларни йўлга қўяди.
Бу ҳақда “Spot.uz” манбаси хабар берди. Мазкур компания самолётлари шу йил май ойидан бошлаб Москванинг “Домодедово” аэропортидан Навоий, Наманган ва Фарғона шаҳарларига парвоз қила бошлайди.
Бундай имконият Ўзбекистон Россия билан икки давлат ўртасидаги авиарейслар сонини кескин кўпайтиришга келишиб олинганидан сўнг юзага келди.
Парвозлар душанба (Фарғона), пайшанба (Наманган) ва жума (Навоий) кунлари “А321” авиалайнерларида амалга оширилади.
Чипталар сотувга чиқарилган бўлиб, нархи бир томонга 9,5 минг рубль (1,2 миллион сўм)га тенг.
Бундан олдинроқ бошқа бир рус авиакомпанияси “NordStar” ҳам мамлакатимизга рейсларни йўлга қўйишни бошлаши ҳақида хабар тарқатилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг