Россия Афғонистонга қўшни давлатлар, жумладан Ўзбекистонни ҳам ўз ҳудудига АҚШ ва НАТО ҳарбий кучларини жойлаштирмасликка чақирди
Фото: Reuters
Россия Афғонистонга қўшни давлатларни ўз ҳудудига АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий кучларини киришига йўл қўймасликка чақирди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров видеомурожаатида айтиб ўтган.
«Биз яна бир бор Афғонистонга қўшни давлатларни афғон тупроғини тарк этиб, унинг қўшнилари ҳудудига жойлашишни режалаштираётган АҚШ ва НАТО ҳарбий кучларини киритишга йўл қўймасликка чақирамиз», - дейилган мурожаатда.
Лавровнинг таъкидлашича, АҚШ Афғонистонга доим фақат ўзининг геосиёсий вазифаларини ҳал қилиш воситаси сифатида қараган.
«Ғарбликларнинг Афғонистонни ўз режалари бўйича қайта қуришга бўлган қатъий интилишлари аянчли оқибатларга олиб келган. Бугунги кунда Афғонистон ҳаммасини нолдан бошлаши керак», деган Россия ТИВ раҳбари сўзини давом эттириб.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг