«Росавиация» МДҲ давлатлари билан авиақатновларни тиклашни таклиф этмоқда
«Росавиация» раҳбари Александир Нерадко мамлакат бош вазири ўринбосари Татяна Голикова маъмурияти ва «Роспотребнадзор»га шу бўйича хат йўллади. Унинг фикрича, МДҲ давлатлари билан авиақатновларни қайта тиклаш ишларини бошлаш керак. Бу ҳақда «Коммерсант» нашри маълум қилди.
Нерадконинг айтишича, МДҲ мамлакатлари билан авиақатновларни қайта йўлга қўйиш флотнинг юкланиш даражасини тубдан ўзгартиради, Европага парвозларни очиш эса янада мантиқлироқ бўларди.
Бироқ ҳозирги пандемия шароитида бошқа мамлакатларда россиялик туристларни қабул қилишадими-йўқми, бу саволга аниқлик киритилмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг