Роналдиньони Парагвайда 6 ой ҳибсда қолдиришади
Бразилиялик афсонавий футболчи Роналдиньо Парагвайга сохта паспорт билан киргани учун ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Суд шу бўйича қарор чиқарди. Қайд этилишича, “Барселона”нинг собиқ ўйинчиси тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. У олти ой қамоқда сақланади. Бу ҳақда Globo Esporte хабар берди.
Бразилия ва Парагвай ўртасида экстрадиция қилиш бўйича келишув йўқлиги сабабли, афсонавий футболчи олти ой давомида ҳибсда сақланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг