Ромитанда замонавий тиббий марказ фойдаланишга топширилди

12:50 02 Декабрь 2022 Жамият
492 0

Фото: Халқ сўзи

Бухоро вилояти Ромитан туманида туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази барпо этилди. 8 миллиард сўм маблағ эвазига қад ростлаган шифо маскани Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

Бу беморларга юқори технологик операциялар, жумладан, юрак – қон томирларига стенд қўйиш амалиётини ҳам бажариш имконини беради. Қолаверса, мультисперал компьютер томографияси, рақамли рентген, гемодиализ каби аппаратлар туфайли марказ бир кунда 100 нафар беморга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлди. Маскан номининг туманлараро деб аталиши бежиз эмас. У нафақат Ромитан, балки Бухоро ва Пешку туманлари аҳолисига ҳам хизмат кўрсатади.

Ушбу марказ мамлакатимиз Президентининг 2021 йил 26 июлдаги «Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора – тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди.

Маълумотларга қараганда, республикамиз бўйича худди шундай 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер