Риштон туманида олий ўқув юртига жойлаштиришни ваъда қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

17:54 04 Сентябр 2023 Жамият
563 0

Риштон туманида 2022 йилнинг июнь ойида Қ.Р. таниши Т.Н. исмли аёл ишончига кириб, ўқишини Қирғизистон Республикаси, Ош вилоятида жойлашган Олий таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикасида жойлашган Олий ўқув юртларидан бирига ўзининг танишлари орқали ўтказиб қўйишлигини ваъда қилиб, 3.000 АҚШ доллар пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер