Ўзбекистонда ўтган 9 ой давомида қанча сут етиштирилган?

19:10 09 Ноябрь 2020 Иқтисодиёт
1045 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 7 958,2 минг тонна сут етиштирилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 % га кўп.

Хўжалик тоифалари орасида сут етиштиришнинг энг катта ҳажми

7 537,6 минг тонна ёки умумий сут етиштириш ҳажмидан 94,7 % и деҳқон хўжаликларида қайд этилди.

Сут етиштиришнинг умумий ҳажмига нисбатан энг юқори ва энг кам улушга эга бўлган ҳудудлар:

энг юқори - Самарқанд вилояти – 12,3 %

энг кам - Қорақалпоғистон Республикаси – 2,9 %

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер