Ректорларга ўз тизимидаги лавозимларга талабани ишга жойлаштиришга рухсат этилади

19:35 04 Март 2022 Сиёсат
743 0

Фото: president.uz

Талабалар бандлигини таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги шарт-шароитлар яратилади:

— ОТМлар ҳудудида пуллик ўқув курслари, спорт тўгараклари ва бошқа хизматларни ташкил этган талабалар даромад солиғидан озод қилинади;

— талабаларнинг олийгоҳлар ҳудудидаги лойиҳалари учун кредит ресурслари ажратилади;

— ректорлар бир ой муддатда ўз ҳудудида талабалар бўш вақтида ишлаб, даромад топиши учун биттадан коворкинг марказини ташкил этади.

Ректорлар олдига олийгоҳлардаги бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи лавозимлари бўйича мавжуд вакант жойларга 3 мингдан зиёд талабани ишга олиш вазифаси қўйилди.

Мисол учун, Тошкент тиббиёт академиясида 70 нафар талаба иш юритувчи, кафедра лаборанти, кутубхоначи, омборчи каби лавозимларда ишламоқда.

Ҳозир олийгоҳлардаги кўп лавозимларга олий маълумот бўлиши талаб этилади. Шу боис, истисно тариқасида, ректорларга ўз тизимидаги лавозимларга талабани билим ва салоҳиятидан келиб чиқиб ишга жойлаштиришга рухсат этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер