Ректор Питер Бонфилд талабаларни табриклади
Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети (ТХВУ)да 15- анъанавий битирув маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ўқув даргоҳи профессор ўқитувчилари билан бирга Лондондаги Вестминстер университети ректори бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар, шунингдек, талабаларнинг яқинлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.
— Олдингизда порлоқ келажак бор. Ўқиш давомида олган билимларингиздан самарали фойдаланинг. Энди сиз касбий муваффақиятга эришиш учун ажойиб пойдеворга эгасиз. — дея битирувчиларни табриклади ЛондонВестминстер университети ректори Питер Бонфилд.
Маросимда бизнес бошқарув, иқтисодиёт, тижорат ҳуқуқи, ахборот технологиялари ва педагогика каби йўналишлар бўйича таҳсил олган 700 га яқин бакалавриат ва магистратура босқичи битирувчиларига дипломлар топширилди.

— Университетда ўқиш давомида биз нафақат ўз соҳамиз бўйича қимматли билим ва кўникмаларга эга бўлдик, балки олган билимларимизни амалда қандай қўллашни ҳам ўргандик. — дейди Тижорат ҳуқуқи йўналиши битирувчиси Зухра Хайруллаева. — Келажакда касбий тажрибаларимизнинг шаклланиши ва ривожланишида бу жуда катта ёрдам беради.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ТХВУ ташкил этилгандан буён 3500 дан ортиқ малакали мутахассисларни тайёрлаган.
Юлдуз ЎРМОНОВА,
“Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг