Рекомбинант энг тоза вакцина — Мутахассис
ASTROZENECA ва СПУТНИК каби векторли вакциналар рекомбинант вакциналардан нимаси билан фарқланади? Нега рекомбинант вакциналар самараси пастроқ, деб ҳисобланади? Ушбу саволга мутасаддилар жавоб берди.
«Агар ножўя таъсирлари борасида баҳолайдиган бўлсак, рекомбинант энг самарали вакцина ҳисобланади, чунки унда ножўя таъсир кўрсатувчи вектор мавжуд эмас.
Бошқа вакциналар билан таққослаганда технологиясига кўра рекомбинант энг тоза вакцина», деди Республика Вирусология ИТИ директори Эркин Мусабаев.
«Рекомбинант вакциналар энг самарали вакцина ҳисобланади. Чунки рекомбинантлар оқсил олишнинг замонавий технологияси бўлиб, бошқа вакциналардан, жумладан, ASTROZENECA ва СПУТНИК дан фарқли ўлароқ, уларда вирус таначаларидан фойдаланилмайди. Ушбу вакцинада синтезланган оқсилдан фойдаланилади ва у организмга юборилганда жавобан антитаначалар ишлаб чиқарилади», деди Илғор технологиялар маркази биотехнология лаборатория мудири Дилбар Далимова.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг