«Реал» ва «Ливерпуль» футболчилари ўйин тақдирини ҳал қилди
Бугун, 27 март куни футбол бўйича Бразилия ва Франция терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув Америка Қўшма Штатларининг Фоксборо шаҳрида бўлиб ўтди.
Баҳсда Франция терма жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда ҳисоб 32-дақиқада Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе томонидан очилди. Биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади.
Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида Уго Экитике ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 78-дақиқада Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Бремер ҳисобни қисқартирди.
Шу тариқа баҳс французларнинг ғалабаси билан якунланди. Маълумот учун, Франция терма жамоаси 30 март санасида Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиби Колумбия терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг