“Реал Мадрид” тўртинчи, “Барселона” ўнликда йўқ
“BBC Sport” нашри 2025 йилги мавсум ўйинлари учун ўртача ҳисобда энг кўп томошабин йиғган клублар рейтингини тузиб чиқди.
Унга кўра, ушбу рейтингда Аргентинанинг “Ривер Плейт” клуби биринчи ўринни эгаллади. Ушбу жамоанинг йил давомида ўз майдонида ўтказган ҳар бир ўйинига ўртача 85 минг 18 нафардан томошабин келган.
Рейтингда иккинчи ўриндаги жамоа сифатида Германиянинг “Боруссия Дортмунд” клуби кўрсатилган. Ушбу жамоанинг уй ўйинларига йил давомида ўртача ҳисобда 81 минг 241 нафардан томошабин келган.
Ушбу кўрсаткич бўйича ТОП-10 клублар рўйхати қуйидагича шакллантирилган:
1. “Ривер Плейт” — 85 018
2. “Боруссия Дортмунд” — 81 241
3. “Бавария” — 75 000
4. “Реал Мадрид” — 74 307
5. “Манчестер Юнитед” — 73 987
6. “Милан” — 73 012
7. “Интер” — 71 060
8. “Марсел” — 64 547
9. “Фламенго” — 63 547
10. “Вест Ҳэм” — 62 454
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг