«Реал Мадрид» очко йўқотди
Кеча, 10 апрель куни Испания Ла Лигасининг 31-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Кун доирасида ташкил этилган ягона баҳсда «Реал Мадрид» клуби ўз майдонида «Жирона»ни қабул қилди.
Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Баҳсда ҳисоб 51-дақиқада мезбонлар томонидан очилди. «Реал Мадрид»нинг ушбу ўйиндаги ягона голига Федерико Вальверде муаллифлик қилди.
62-дақиқада эса меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришни уддаладилар. Голга жамоанинг франциялик футболчиси Томас Лемар муаллифлик қилди.
Шу тариқа ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланди. Ушбу натижадан сўнг, «Реал Мадрид» жамоаси пешқадам «Барселона»дан 6 очкога ортда қолмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг