Расмларга қайта ишлов бериб, ижтимоий тармоқларга тарқатган болакай қўлга олинди

08:20 02 Январь 2024 Жамият
430 0

Қашқадарё вилояти, Китоб туманида яшовчи 29 ёшли (аёл) С.Ф. мурожаат қилиб, ўзининг уятли фото ҳамда видео тасвирлари номаълум шахс томонидан “Телеграм” мессенжерида тарқатиб юборганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида яшовчи 17 ёшли З.С. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, З.С. “Телеграм” мессенжерида жабрланувчи (аёл) С.Ф.нинг профилидан у жойлаштирган фотосуратларини юклаб олиб, уларга махсус дастурлардан фойдаланиб ишлов бериб, тарқатиб юборганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 141/3-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, З.С.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 141/3-моддаси 2-қисми “в” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер