«Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» танлови ғолиблари учун мукофот миқдори белгиланди
Фото: Иллюстратив фото
Танлов ғолиблари қуйидаги тартибда аниқланади:
— асосий йўналишлар бўйича — жамоатчилик томонидан махсус порталда овоз бериш орқали;
— махсус йўналиш бўйича — ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилот томонидан.
Танлов ғолиблари IT-парк дирекцияси томонидан қуйидаги миқдорларда Марказий банкнинг тўлов амалга ошириладиган кундаги расмий курси бўйича миллий валюта эквивалентида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
— танловнинг 5 та асосий йўналишлари бўйича:
1-ўрин учун — 100 000 АҚШ доллари;
2-ўрин учун — 50 000 АҚШ доллари;
3-ўрин учун — 30 000 АҚШ доллари;
— танловнинг махсус йўналиши бўйича (битта) — 100 000 АҚШ доллари.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг