Рақамлаштиришдан реал ҳаёт сари

13:04 18 Ноябрь 2024 Жамият
361 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Алоқа ва рақамлаштиришнинг ривожланиши аксарият ёшларни виртуал оламга жамлади. Бу уларнинг турли ҳудудларда туриб, ўзаро мулоқот қилиш имконини берди. Тан олиш керак, ушбу ҳолат кўпчиликнинг эътирозига ҳам сабаб бўлмоқда. Зеро, фарзандларнинг рақамлаштириш оламидан кўра реал ҳаётдаги фаолияти уларнинг ҳар томонлама шаклланишида фойдалироқдир.

— Шу боис спортнинг figital турига катта эътибор қаратилмоқда, — дейди Ўзбекистон figital спорт федерацияси бўлим бошлиғи Ҳусан Насруллаев. — Ушбу сўз инглиз тилида “рақамлаштириш” ва “жисмоний” сўзлари бирикмасидан ҳосил бўлган. Мақсад эса ягона — компьютер ўйинларига қизиқувчи ёшларни рақамлаштириш оламидан жисмоний ҳаракат сари чорлаш. Андижон шаҳрида спортнинг бу тури бўйича мусобақа ташкил этдик. Унда юзлаб йигит-қизлар ўндан ортиқ спорт тури бўйича беллашди. Бунда виртуал оламдаги ўзаро куч синашган иштирокчилар ана шу ўйинни амалда ифода этиш орқали ўз маҳоратини намойиш этди. Улар орасидан саралаб олинган энг кучли спортчилар Ангрен шаҳрида бўлиб ўтадиган республика босқичида қатнашади.

Бу каби мусобақалар келгуси йили Бразилия ва Арабистонда ўтказиладиган келажак ўйинлари беллашувларида республикамиз шаънини ҳимоя қилувчи спортчи ёшларни саралаб олиш имконини ҳам бермоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер