Рамазон туҳфаси: Термизда янги масжид очилди

16:55 10 Апрель 2024 Жамият
1075 0

Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифида «Султон Саодат» мажмуаси ҳудудида янги масжид, кенг замонавий йўллар ҳамда бошқа объектлар қурилиши лойиҳасини амалга ошириш белгиланган эди.

«Султон Саодат» мажмуаси ҳудудида янгитдан барпо этилган муҳташам жоме масжидининг янги биноси очилди.

Маросимда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, Тошкент Ислом институти ректори Муҳамадолим Муҳамадсидиқов ҳамда бошқа диний уламолар, воҳалик мўмин мусулмонлар иштирок этди.

Халқимиз учун эзгулик ва мурувват, руҳий покланиш ойи ҳисобланган ушбу қутлуғ кунларда уламолар, имом-хатиблар, муҳтарам фахрийлар, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари томонидан юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида дуолар қилинди.

Шунингдек, бугун вилоятдаги 130 та жоме масжидда Рамазон ҳайити намози ўқилди.

Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер