Рамазон ҳайитида Тошкент метроси қай тартибда ишлайди?

10:15 27 Март 2025 Жамият
205 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Рамазон ҳайити кунида Тошкентда метро поездлари ҳаракати соат 04:00 дан бошланади. Бу ҳақда Метрополитен матбуот хизмати маълум қилди.

Билдирилишича, 30 март куни метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди ва поездлар ҳаракати интервали шанба куни учун белгиланган жадвал асосида ташкил этилади.

Шунингдек, байрам муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунида (31 март) метро поездлари интервали якшанба куни учун тасдиқланган график асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер