Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамида неча кун дам оламиз?
Фото: «Халқ сўзи»
Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, байрамлар муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:
• 20 март (жума) – Рамазон ҳайити куни – барча учун дам олиш куни;
• 21 март (шанба) – Наврўз байрами куни – барча учун дам олиш куни;
• 22 март (якшанба) – дам олиш куни;
• 23 март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни (ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни) 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун иш куни.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг