«Раҳбар кубоги» мусобақасининг ғолиблари аниқланди
Жорий йилнинг 27 сентябрь — 5 октябрь кунлари Урганч шаҳар «Ёшлик» спорт мажмуасида мини-футбол бўйича бўлиб ўтган «Раҳбар кубоги» мусобақасининг ғолиблари аниқланди.
Раҳбарлар ўртасидаги беллашувларда Хоразм вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси Янгибозор тумани 2-сон спорт мактабини 6:1 ҳисобда мағлуб этиб мутлақ «Раҳбар кубоги»га эгалик қилди.
2-ўрин Янгибозор тумани 2-сон спорт мактабига насиб этди. 3-ўрин учун кечган баҳсда Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби Гурлан туман спорт мактаби устидан ғалабага эришди.
Раҳбарлар ўртасида:
1-ўрин Хоразм вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси
2-ўрин Янгибозор тумани 2-сон спорт мактаби
3-ўрин Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби
Тренерлар ўртасида:
1-ўрин Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби
2-ўрин Хива шаҳар спорт мактаб
3-ўрин Янгиариқ туман спорт мактаби.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг