Қуролли Кучлар тизимида «Маънавият қалқони» республика китобхонлик танлови ўтказилади

19:17 07 Апрель 2026 Ҳужжатлар
316 0

Жорий йилнинг 7 апрель куни Президентнинг «Қуролли Кучлар тизимида республика китобхонлик танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–128-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидагилар ўртасида алоҳида-алоҳида «Маънавият қалқони» республика китобхонлик танлови 4 босқичда ўтказилади:

• муддатли ҳарбий хизматчилар;

• контракт бўйича ҳарбий хизматчилар;

• олий ҳарбий ва олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари курсантлари (курсантлар);

• ҳарбий-академик лицейлар ўқувчилари (ўқувчилар).

Китобхонлик танловининг республика босқичида вазирлик ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизматчилари, контракт бўйича ҳарбий хизматчилари, курсантлари ҳамда ўқувчилари орасидан:

1-ўринни эгаллаган 4 нафар ғолибнинг ҳар бири Олий Бош қўмондоннинг бош соврини – электромобиль ҳамда диплом билан тақдирланади;

2-ўринни эгаллаган 4 нафар совриндорнинг ҳар бири БҲМнинг 100 баробари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирланади;

3-ўринни эгаллаган жами 4 нафар совриндорнинг ҳар бири БҲМнинг 70 баробари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирланади.

Китобхонлик танловининг республика босқичида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати рағбатлантириш тариқасида 1 ойга қисқартирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер