Қурилишлар авж паллада

22:26 03 Декабрь 2020 Иқтисодиёт
1152 0

Бугун республикамизнинг қай бир ҳудудига қараманг, бунёдкорлик ишлари авж паллада эканлигига гувоҳ бўласиз. Жумладан, Андижон вилоятининг ҳар бир шаҳар ва туманлари қурилиш майдонига айланган. Бу эса ўз ўрнида хом ашё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятига туртки бўлмоқда. Эҳтиёжни қондириш мақсадида Хўжаобод туманида бир пайтнинг ўзида иккита цемент ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилмоқда.

"GSR Building Materials" МЧЖ томонидан бунёд этилаётган 50 млн. доллар қийматидаги лойиҳа қурилишида 200 нафар ишчилар самарали меҳнат қилмоқдалар. Корхонанинг дастлабки босқичи 2021 йилнинг биринчи чорагида ишга туширилади.

— «Rash-Milk» МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши 2022 йилдан бошлаб тўла қувватда ишга тушади, — дейди Хўжаобод туман ҳокимлигининг бандликка кўмаклашиш маркази мутахассиси Бобуржон Муродалиев. — Натижада 800 нафар фуқаролар доимий иш жойига эга бўладилар.

Лойиҳа қиймати 110 млн. доллардан иборат мазкур корхона ўз фаолиятини бошлагач, бир йилда 1 млн. тонна цемент ишлаб чиқарилади.

Саминжон ҲУСАНОВ,
 “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер