Қурилиш материаллари саноати бўйича 13 та инновацион лойиҳага қарийб 17 млрд. сўмга яқин маблағ ажратилган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди.
Жорий йилнинг 9 ойлик даврида 8 та инновацион технология тижоратлаштирилиб ишлаб чиқаришга жорий этилди.
Шу билан бирга, “таълим-фан-ишлаб чиқариш” тизими бўйича уюшма Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Фанлар академияси тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ва Инновацион ривожланиш агентлиги билан илм-фан ютуқларига асосланган жами 17 та инновацион қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхонаси амалиётига жорий этилди.
“Ўзсаноатқурилишматeриаллари” уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда 28 та Давлат стандарт лойиҳалари ишлаб чиқилди ва тасдиқ учун киритилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг