Қумқўрғонда ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи ишга тушди

11:02 13 Декабрь 2021 Иқтисодиёт
2091 0

Қумқўрғон тумани Азларсой маҳалласида бундан 1,5 йил аввал ташландиқ бўлиб ётган жойда бугун йирик лойиҳа бўй кўрсатди.

Янги ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи фойдаланишга топширилди.

«Бизнес капитал» МЧЖ томонидан Туркия давлатидан олиб келинган, замонавий ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиясининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 15 минг тонна.

Жами 0,85 гектар ер майдонида амалга оширилган лойиҳанинг умумий қиймати 15 млрд. 704 млн. сўм. Шундан 4 млрд. сўми тадбиркорнинг ўз маблағи бўлса, тижорат банкининг хорижий кредит линияси ҳисобидан қолган 1 млн. 64 минг евро қопланди.

Мазкур заводда асосан «Ёшлар дафтарлари»га киритилган 60 нафардан ортиқ ёшлар иш билан таъминланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер