«Қумқўрғон — Қудуқли» темир йўл участкасида электрлаштириш ишлари бошланди

11:19 01 Апрель 2026 Жамият
239 0

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 26–27 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида белгиланган устувор вазифалар изчил амалга оширилмоқда. Ана шундай муҳим ташаббуслардан бири — «Қумқўрғон — Қудуқли» темир йўл участкасида электрлаштириш ишларининг бошланганидир.

Узунлиги 103 километрни ташкил этувчи мазкур лойиҳа ҳудудда транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, юк ва йўловчи ташиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, тезюрар поездлар ҳаракати учун замин яратишда муҳим аҳамият касб этади.

Лойиҳа тақдимоти билан танишган Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов унинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари, амалга ошириш босқичлари ва кутилаётган натижалар юзасидан масъуллар ахборотини тинглади. Шунингдек, Азларсой маҳалласида сел ва сув тошқинларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ҳам муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур йирик инфратузилма лойиҳаси ҳудуд иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш, логистика имкониятларини кенгайтириш ва аҳолига замонавий транспорт хизматларини тақдим этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер