Қозон федерал университетида 50 нафар наманганлик талаба таҳсилни муваффақиятли тамомлади

13:40 26 Июнь 2022 Жамият
1026 0

Фото: Халқ сўзи

Бундан икки йил аввал Наманган муҳандислик қурилиш институти ва Татаристоннинг Қозон федерал университети ўртасида тузилган қўшма таълим дастури доирасида илк битирувчилар таҳсилни ниҳоясига етказдилар. Университет филиали — Набережние Челни институтида юқоридаги дастур бўйича якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган 50 нафар талабага мутахассислик дипломлари тантанали суръатда топширилди.

Онлайн ва офлайн форматда ўтган тадбирда икки олий ўқув юрти раҳбарлари, битирувчилар ва Наманган студиясида Наманган муҳандислик қурилиш институти жамоатчилиги ҳамда талабаларнинг ота-оналари иштирок этди.

— Бу институтимизнинг xалқаро миқёсда талабалар тайёрлаш бўйича амалга ошираётган ишларининг дастлабки натижаси, — дейди НамМҚИ медиа маркази раҳбари Азизбек Абдувалиев. — Айни пайтда яна икки хорижий ОТМ — Беларус миллий техника университети ва Жанубий Урал давлат университетида талабаларимиз қўшма дастур асосида ўқишяпти. Яқин вақт орасида Ҳиндистондаги ҳамкасблар билан биргаликда талабаларни ўқитиш бўйича шартнома кучга киради.

 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.  «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер