Обидхон Нўмонов Тошкент «Катта Дубулға» турнирининг бронза медали соҳиби бўлди
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
-73 кг вазн тоифасида кураш олиб борган полвонимиз ҳал қилувчи баҳсда Қозоғистон спортчиси Данияр Шамшаев билан куч синашди. Рақиб беллашувда тақиқланган усулни қўллагани учун ҳамюртимиз бронза медали билан тақдирланадиган бўлди. Шу тариқа, Нўмонов ҳам ўз ҳисобларига жаҳон ва Париж-2024 рейтинги учун қимматли 500 очкони қўшиб қўйди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг