Қозоғистонда референдум ўтказилиши эълон қилинди

05:14 01 Май 2022 Дунё
2626 0

Фото: Иллюстратив фото

Қозоғистон Республикаси президенти Қ.Тоқаев республика Конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказилишини эълон қилди.

Қозоғистонда умуммиллий референдум 2 марта ўтказилган. Ҳар иккала референдум ҳам 1995 йил бўлиб ўтган. Апрель ойидаги референдум Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг президентлик муддатини узайтириш бўйича, иккинчи референдум август ойида Қозоғистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясини қабул қилиш бўйича ўтказилган.

Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 33 та моддасига ўзгартиришлар киритиш юзасидан қонун лойиҳаси тайёрланганлиги маълум қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер