Қозоғистонда ўта хавфли вирус штаммлари учун ер ости омборлари ва ҳарбий биологик лаборатория қурилади

18:35 16 Ноябрь 2021 Дунё
1262 0

Архив сурат

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Кордай тумани, Гвардейский қишлоғида хавфли ва ўта хавфли вирус штаммлари учун ер ости омборлари ҳамда биологик хавфсизлиги юқори даражага эга илмий лаборатория қурилмоқда

Бу ҳақдаги маълумотлар Қозоғистон ҳукуматининг расмий сайтида пайдо бўлди.

Лабораторияга махсус тартибга солиш ва (ёки) шаҳарсозликни тартибга солишни талаб қилувчи объект мақоми берилди. Қурилишни якунлаш муддати 2025 йилнинг IV чораги сифатида кўрсатилган. 

BSL-4 (Biosafety Level 4) коди биологик хавфсизликнинг тўртинчи даражасини билдиради. BSL-4 даражаси, шунингдек, лаборатория томонидан ўрганилган вирусларнинг юқори индивидуал ва ижтимоий хавфи бўлиб, уларнинг кўпчилигига қарши курашда самарали чоралар мавжуд эмас.

Бугунги кунда Алматида, Айкимбаев номидаги Миллий ўта хавфли инфекциялар илмий марказида (NSCOOI) Пентагон маблағлари ҳисобидан қурилган Марказий маълумот лабораторияси (CRL) ва ўта хавфли юқумли патогенлар омбори аллақачон ишламоқда.

Қозоғистонда биологик қурол яратиш устида иш олиб борилаётгани ҳақида маълумотлар ҳам бор. Буни, хусусан, Қозоғистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Амирбек Тогусов ҳам айтиб ўтган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер