Қозоғистонда нега улкан қор одамлар ясалмоқда?

16:39 17 Январь 2021 Дунё
2074 0

Шу кунларда Қозоғистонда қордан улкан ҳайкалларни ясаш авж олмоқда. Хусусан, яқинда пойтахт Нур-Султон шаҳрида баландлиги 10 метрли қор одам қад ростлади. Павлодар вилоятининг Луганск шаҳрида эса 7 метрли ана шундай ижод маҳсули яратилди.

Уларни маҳаллий мактаб ўқувчилари ясашяпти. Буларнинг барчасини шунчаки ҳавасга, ёшлик ғайратига йўйиш тўғри бўлмайди. Ёшлар мамлакатда шу бўйича эълон қилинган онлайн-танловда ғалаба қозонишмоқчи. Биринчи ўринга 570 минг тенге(14 млн. сўмдан зиёд) мукофот пули берилади.  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер