Қозоғистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 150 нафарга етди

22:24 26 Июнь 2020 Дунё
761 0

Қозоғистонда ўтган бир суткада яна 465 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар беради Tengrinews.

Мамлакат бўйлаб касаллар сонининг ортиши 2,4 фоизни ташкил этмоқда. Коронавирусга чалиниш бўйича:

Нур-Султон — 67 (1,9 фоиз);

Шарқий Қозоғистон вилояти — 54 (9,7 фоиз);

Қарағанда вилояти — 46 (2,3 фоиз);

Ғарбий Қозоғистон вилояти — 38 (3 фоиз);

Чимкент шаҳри — 36 (2,5 фоиз);

Костанай вилояти — 25 (6,3 фоиз);

Павлодар вилояти — 25 (4,4 фоиз);

Атирау вилояти — 24 (1,5 фоиз);

Ақмўла вилояти — 23 (5,9 фоиз);

Ақтўбе вилояти — 23 (3,3 фоиз);

Туркистон вилояти — 20 (2,9 фоиз);

Олмаота шаҳри — 19 (0,5 фоиз);

Қизилўрда вилояти — 19 (3,2 фоиз);

Олмаота вилояти — 15 (2,4 фоиз);

Шимолий Қозоғистон вилояти — 15 (5,2 фоиз);

Жамбил вилояти — 10 (1,6 фоиз);

Манғистов вилояти — 6 (1,3 фоиз).

Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 19 750 кишига етган. Ҳозирга қадар 12 548 киши соғайган, 150 киши вирус қурбонига айланган.

Шунингдек, 13 560 киши коронавирусни белгисиз ташувчи сифатида қайд этилган.

Қозоғистонда бугун яна 84 киши коронавирусдан даволаниб чиқди, 3 киши вафот этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер