Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 7 мингдан ошди
Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 7 мингдан ошиб кетди, деб хабар берди coronavirus2020.kz.
Сўнгги бир кун ичида Қозоғистонда 265 киши коронавирус билан касалланган. Ўсиш 3,8 фоизни ташкил этди.
Ҳудудлар бўйича: Нур-Султон шаҳри — 84 (6.4%), Олмаота шаҳри — 57 (3.0%), Атирау вилояти — 24 (3.0%), Чимкент шаҳри — 23 (4.7%), Олмаота вилояти — 19 (8,7%), Ғарбий Қозоғистон вилояти — 13 (3.8%), Қарағанди вилояти — 13 (4.5%), Қизилўрда вилояти — 11 (4.3%), Павлодар вилояти — 9 (5,4%), Жамбил вилояти — 5 (2.3%), Ақтўбе вилояти — 2 (0.9%), Туркистон вилояти — 2 (0.8%), Ақмола вилояти — 1 (0.7%),Шарқий Қозоғистон вилояти — 1 (1.7%,) Манғистау вилояти — 1 (0.6%).
Айни пайтда мамлакатдаги беморларнинг умумий сони 7234 кишини ташкил этиб, улардан 3734 нафари соғайган бўлса, 35 нафар бемор касалликдан вафот этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг