Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 4,5 мингдан ошди
Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 4,5 мингдан ошиб кетди, деб хабар берди coronavirus2020.kz.
“Яна 7 та коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати қайд этилди: Жамбил вилоятида 1, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 3, Қостанай вилоятида 1, Туркистон вилоятида 1, Чимкент шаҳрида 1”, — дейилади хабарда.
7 май 12:20 ҳолатига кўра: Нур-Султон шаҳрида 853, Олмаота шаҳрида 1422, Чимкент шаҳрида 223, Ақмола вилоятида 101, Ақтўбе вилоятида 172, Олмаота вилоятида 176, Атирау вилоятида 240, Шарқий Қозоғистон вилоятида 30, Жамбил вилоятида 169, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 213, Қарағанди вилоятида 175, Қостанай вилоятида 59, Қизилўрда вилоятида 223, Манғистау вилоятида 105, Павлодар вилоятида 152, Шимолий Қозоғистон вилоятида 33, Туркистон вилоятида 163, жами 4509 ҳолат қайд этилган.
Мамлакатда COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши бошланганидан буён 30 киши вирус қурбонига айланган, шунингдек, 1 408 нафар бемор соғайган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг